АсосийJamiyat

Самарқандда бакал билан уриб, ҳамширанинг бошини ёрган боғча мудираси ишдан олинди

'Самарқандда бакал билан уриб, ҳамширанинг бошини ёрган боғча мудираси ишдан олинди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Қўшработ туманидаги 16-сонли боғчада жорий йилнинг 1 июнь куни мудира в.в.б. Ч.А. ва боғча ҳамшираси вазифасида ишловчи Э.Г.лар ўзаро келишмовчилик натижасида жанжаллашиб, Ч.А. жанжал давомида Э.Г.нинг бош қисмига бокал билан уриб, бошини ёргани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди

Мазкур ҳолат юзасидан Мактабгача таълим вазирлиги қуйидагиларни маълум қилди.  

Пайариқ тумани СТЭБнинг хулосасига кўра, Э.Г.нинг бошни чап чакка соҳасида эзилиб йиртилган яра жароҳатлари аниқланган. Хулосада ушбу жароҳат ўтмас қаттиқ жисмларнинг бир маротаба зарб таъсирида етказилганлиги, одатда кечувида соғликни қисқа, яъни олти кундан ортиқ, аммо йигирма бир кундан кўп бўлмаган муддатга бузилишига олиб келиши, шунинг учун оғирлик даражасига кўра, "енгил соғликни бузилишига сабаб бўлган тан жароҳатлари" гуруҳига кириш қайд этилган.

Ҳолат юзасидан 2 июнь куни Қўшработ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

" – Шунингдек, алоҳида қайд этиш жоизки, Мактабгача таълим вазирлиги бу каби ходимларнинг иш фаолиятини оқламайди. Хусусан, ҳолат сабаб мазкур МТТда фаолият юритаётган вақтинчалик раҳбарлик лавозими юклатилган методист Ч.А., ва ҳамшира вазифасида ишловчи Э.Г.лар билан меҳнат шартномалари бекор қилинди.

Ҳурматли соҳанинг фидоий ходимлари! Сизлар Юртимизнинг фарзандларига таълим ва тарбия бермоқдасиз. Юқорида таъриф берилган ҳолатлар такрорланмаслиги ва бундай ҳолатларни юзага келтиришдан олдин, Сиз мактабгача таълим соҳа ходими ҳамда болалар билан ишлайдиган намуна бўлувчи инсон эканлигингизни унутманг", – дейилади расмий баёнотда. 

 

    Бошқа янгиликлар