АсосийJamiyat

Фарғонада аёл фуқарони суратларини интернетда тарқатиш билан қўрқитиб, 2 минг АҚШ доллари талаб қилди

'Фарғонада аёл фуқарони суратларини интернетда тарқатиш билан қўрқитиб, 2 минг АҚШ доллари талаб қилди'ning rasmi

Фуқарони ижтимоий тармоқлар орқали обрўсизлантирмоқчи бўлган  товламачи ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилмоқда. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Данғара туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Д.М. (аёл) фуқаро Э.нинг қадр-қиммати ва обрўсига путур етказиши мумкин бўлган фотосурат ва видеоларни интернет ижтимоий тармоқларида тарқатиб юбориши билан қўрқитиб, эвазига ундан товламачилик йўли билан 2 000 АҚШ долларини талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги  бўйича юборилган.

 

    Бошқа янгиликлар