АсосийJamiyat

Ҳаж зиёратчиларининг дастлабки гуруҳи Тошкентга қайтди

'Ҳаж зиёратчиларининг дастлабки гуруҳи  Тошкентга қайтди'ning rasmi

Бортида 245 нафар зиёратчи билан Жиддадан учган “Uzbekistan Airways” миллий авиакомпаниясининг самолёти 14 июль куни маҳаллий вақт билан соат 21:50 да Тошкент халқаро аэропортига қўнди. Бу ҳақда Uzbekistan Airpots хабар бермоқда. 

Зиёратчилар пойтахт аэропортининг учиб келиш залида кутиб олинди махсус автобусларда “Новза” жоме масжидига етказилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳам зиёратчиларнинг яқинларига терминал ва аэропорт олди ҳудудларида тирбандликларни олдини олиш мақсадида зиёратчиларни аэропортда эмас, балки "Новза" жоме масжиди олдида кутиб олишни тавсия қилмоқда.

14-31 июль кунлари Жиддадан Тошкент, Наманган, Қарши, Самарқанд, Бухоро, Урганч ва Нукусга жами 45 та рейс амалга оширилиши режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар