АсосийJamiyat

1 сентябрдан айрим боғчаларга 3 ёшга тўлмаган болаларни ҳам қабул қилишга рухсат берилади

'1 сентябрдан айрим боғчаларга 3 ёшга тўлмаган болаларни ҳам қабул қилишга рухсат берилади'ning rasmi

“Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–322-сон, 14.07.2022 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди. 

Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 сентябрдан:

 оилавий нодавлат боғчаларда:

қатнаётган ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандлари ва махсус контингентлар сони тарбияланувчилар сонининг 70 фоизидан кам бўлганда, етмаган қисмига бошқа оилаларнинг болаларини қабул қилишга рухсат этилади;

тарбиячи ва тарбиячи-ёрдамчи лавозимлари учун 4,5 тагача штат бирлигини ажратишга рухсат этилади;

тарбиячи ва тарбиячи-ёрдамчиларга бюджетдан иш ҳақини қоплаш учун субсидия тўғридан-тўғри ушбу ходимларнинг пластик картасига ўтказиб берилади;

давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган боғчаларда, оилавий боғчаларда:

бюджетдан тўланадиган субсидия ва компенсацияларни ҳисоблашда 3 ёш ва ундан катта ёшдаги, лекин 7 йил 8 ойдан катта бўлмаган ёшдаги тарбияланувчилар ҳисобга олинади;

ота-оналар тўлови миқдорини мустақил равишда белгилаб 3 ёшга тўлмаган болаларни ҳам қабул қилишга рухсат этилади;

 табиий газ учун компенсация марказлашган табиий газ таъминоти бўлмаган, лекин иситишнинг бошқа турларидан фойдаланаётган ДХШ асосидаги ва нодавлат боғчаларга ҳам тўланади.

 

    Бошқа янгиликлар