АсосийJamiyat

Хорижий давлатлардан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш бошланди

'Хорижий давлатлардан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш бошланди'ning rasmi

Талабалар ўқишини хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган (жумладан, халқаро тан олинган рейтингларда биринчи 1 000 та ўриндан бирини эгаллаган) олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчириш бўйича аризаларни онлайн қабул қилиш бошланди. Бу ҳақда ДТМ хабар қилди. 

Маълум қилинишича, хорижий давлатлардан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш 15 июлдан 5 августга қадар my.dtm.uz сайтининг “O‘qishni ko‘chirish (xorijdan)” бўлими орқали амалга оширилади.

 Хорижий давлатлардан ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг тегишли буйруғи билан тасдиқланган бўлиб, ўтиш баллари билан info.edu.uz сайти орқали танишиш мумкин.

 Талабалар ўқишини хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.

    Бошқа янгиликлар