Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хусусий бандлик агентликлари диққатига муҳим маълумот билан чиқди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 майдаги “Иш ҳақи миқдорини ошириш тўғрисида” ПФ-138-сон Фармонига кўра 2022 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида базавий ҳисоблаш миқдори ойига 300 000 сўм этиб белгиланди.
“Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳимоя қилиш жамғармасига захираланган маблағ миқдорини базавий ҳисоблаш миқдорининг 8500 бараварга етказишингиз, ўз ўрнида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигини хабардор қилишингиз сўралади”, - дейилади хабарда.






