АсосийJamiyat

Тошкент – Сеул – Тошкент авиақатновлари учун багаж меъёри оширилди

'Тошкент – Сеул – Тошкент авиақатновлари учун багаж меъёри оширилди'ning rasmi

Uzbekistan Airways 2022 йил 15 июлдан бошлаб Тошкент – ​​Сеул – Тошкент йўналиши бўйича авиачипталарни харид қилишда амалдаги жадвал бўйича авиақатновлар учун юк ташиш меъёри оширилишини маълум қилди.

Таъкидланишича, энди йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида фақат эконом-класс учун багаж миқдори, авиачиптада кўрсатилган меъёрдан қатъий назар ҳеч қандай қўшимча тўловсиз оширилади:

 Й- ва Б- тарифлари ҳар бири 23 кг/158 см гача бўлган 2 та багажга оширилади.

Гуруҳ бўлиб олинган тарифда, шунингдек, бизнес-класс тарифларида юк ташиш меъёрлари ўзгаришсиз қолмоқда.

    Бошқа янгиликлар