Мактабгача таълим вазирлиги боғчаларни кондиционер билан таъминлаш сўровларига изоҳ берди.
Маълум қилинишича, давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларининг соғлиғига жиддий зарар етказмаслик мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги «Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандартини тасдиқлаш тўғрисида»ги 802-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача таълим ташкилотларини ўйинлар тўпламлари, ўйинчоқлар, мебель, жиҳозлар ва бошқа техник воситалар билан жиҳозлаш меъёрлари берилган аммо гуруҳ хоналарини кондиционер ўрнатиш ёки бошқа совутиш тизими билан таъминлаш кўзда тутилмаган.
Шунга кўра, вазирлик томонидан марказлашган маблағлар ҳисобидан Давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун кондиционер ва юқорида келтирилган қарорда кўрсатилмаган бошқа жиҳозларни харид қилиш имкони мавжуд эмас.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Давлат мактабгача таълим ташкилоти учун кондиционер маҳаллий ёки ҳомийлик маблағлари ҳисобидан харид қилиш мумкин.






