АсосийJamiyat

“Йўллардан фойдаланиш” корхонаси бўлими бошлиғи жиноят устида ушланди

'“Йўллардан фойдаланиш” корхонаси бўлими бошлиғи жиноят устида ушланди'ning rasmi

Тадбиркорга савдо дўкони қуришга рухсат олиб бермоқчи бўлган бўлим бошлиғи ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди. 

Департамент ҳамда ДХХнинг Риштон тумани бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Бағдод тумани “Йўллардан фойдаланиш” УКнинг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўлими бошлиғи Б.Т. тадбиркор Д.га автобекат ўрнида савдо дўкони ва автобекат қуриши учун танишлари орқали рухсатнома олиб бериш эвазига 350 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар