АсосийJamiyat

Шаҳрисабз шаҳрида "Nexia-3" машинаси даҳшатли автоҳалокатга учради(видео)

'Шаҳрисабз шаҳрида "Nexia-3" машинаси даҳшатли автоҳалокатга учради(видео)'ning rasmi

Интернет ижтимоий тармоқларида Шаҳрисабз шаҳрида "Nexia-3" машинаси иштирокида содир бўлган даҳшатли автоҳалокат видеоси тарқалди. Айтилишича, машина ичида бўлган 4 нафар йигит воқеа жойида ҳалок бўлган.

Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизматининг расмий муносабатига кўра, ҳалокат 2022 йил 11 июль кунидан 12 июль кунига ўтар кечаси соат тахминан 23.00 лар чамасида  М-39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг Шаҳрисабз шаҳар "Қўшхона" МФЙдан ўтган 1171 км.да содир бўлган. 

Шаҳрисабз шаҳар "Бўстон" МФЙда яшовчи фуқаро Ш.Ш. ўз бошқарувидаги "Nexia-3" русумли автомашинасини Тошкент шаҳри йўналиши томон бошқариб келиб, автомобиль бошқарувини йўқотиши натижасида йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. 

Натижада "Nexia-3" автомобили ичидаги йўловчилар Ф.Ж. ва С.Қ.лар оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган. 

Автомашина ҳайдовчиси Ш.Ш. ҳамда ушбу автомашинада йўловчи сифатида келаётган фуқаро Р.У. тан жароҳати олиб, Шаҳрисабз шаҳар Тиббиёт бирлашмаси шифохонасига тушган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар