АсосийJamiyat

Жамшид Ходжаев Инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига маъқулланди

'Жамшид Ходжаев Инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига маъқулланди'ning rasmi

Депутатлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига Жамшид Ходжаев номзодини кўриб чиқдилар ва маъқулладилар.

Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирлар лавозимга тайинланишидан аввал уларнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилади.

Аввалроқ, шу пайтга қадар ушбу лавозимда ишлаб келаётган Сардор Уктамович Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берилган эди. 

 

    Бошқа янгиликлар