Аввал хабар берганимиздек, бугун Қозоғистон Республикаси Караганда области Шетский туманида МAН юк машинаси ва “Меrcеdеs-Benz Sprinter” йўловчи микроавтобуси тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган эди.
ФВВнинг қўшимча маълумотига кўра, “Меrcеdеs-Benz Sprinter” микроавтобус салонида бўлган 18 нафар йўловчилардан 8 нафари Қозоғистон фуқаролари воқеа жойида вафот этган, халок бўлган фуқароларнинг шахсига аниқликлар киритилганида улар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ эканлиги аниқланди.
Шунингдек, 10 нафари турли даражаларда тан жароҳати олган, уларнинг 5 нафари Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, айни вақтда уларга Aксу-Aюли қишлоқ касалхонасида малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда. Улардан 1 нафарига амбулатор даволаниш учун рухсат берилган.
Аввалги берилган бирламчи шошилинч хабарда 2 нафар Ўзбекистон фуқароси халок бўлганлиги айтилган эди. Қозоғистон масъул хизматлари томонидан мукаммал ўрганилиб, фуқароларнинг шахсига аниқликлар киритилганда халок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлиги маълум бўлди.






