1

Украина самолёти Грецияда ҳалокатга учради

ДУНЁ 17.07.2022, 13:31
Украина самолёти Грецияда ҳалокатга учради

Кеча, 16 июль куни тунда Украина авиакомпаниясига тегишли “Антонов” юк самолёти Греция шимолидаги Кавала шаҳри яқинида ҳалокатга учради. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимиятга таяниб, “Интерфакс” нашри хабар бермоқда, дея ёзмоқда Замон интернет нашри.

Қайд этилишича, самолёт Сербиядан Иорданияга учаётган бўлган. Греция матбуотига кўра, бортда саккиз киши бўлган ва у 12 тонна ўқ-дориларни олиб кетаётган эди.

Ҳодисадан бироз олдин учувчи двигателлардан бирида носозликлар ҳақида хабар берган. Унга Кавала аеропортига қўнишга рухсат берилган, бироқ самолёт аеродромдан 40 км узоқликда қулаган. 

Эҳтиёт чораси сифатида ҳалокат жойига аҳолига деразаларини ёпиқ ҳолда сақлаш ва ниқоб тақиш тавсия қилинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1