АсосийJamiyat

Ўзбекистонда аномал иссиқ сабаб поездлар ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилмоқда

'Ўзбекистонда аномал иссиқ сабаб поездлар ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилмоқда'ning rasmi

Ҳар бир йўловчини манзилига хавфсиз етказиб олиб борилишини таъминлаш энг муҳим вазифадир. Шу туфайли аномал иссиқ шароитида йўловчи поездларнинг ҳаракат жадвалида, айниқса жўнаш ҳамда манзилига етиб бориш вақтларида ўзгариш бўляпти. “O‘ztemiryуo‘lyo‘lovchi” бу ҳақда хабар бермоқда.

Акциядорлик жамияти раҳбарияти йўловчилардан бундай вазиятни тўғри тушунишларини истаб, келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрамоқда. 

Эслатиб ўтамиз, қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар