АсосийJamiyat

⚡️ Коронавируснинг янги тури Ўзбекистонга кириб келган бўлиши мумкин

'⚡️ Коронавируснинг янги тури Ўзбекистонга кириб келган бўлиши мумкин'ning rasmi

Санитария-эпидемиологик хизмати бошлиғи ўринбосари Ўзбекистонда “кентавр” тарқалганини истисно қилмади.

Хўш, у қанчалик хавфли? 

Нурмат Отабековга кўра, бу ҳам омикроннинг бир тури. Унинг қандай номланиши жуда катта аҳамиятга эга эмас, буларнинг бари коронавирус.

"Мутахассисларнинг фикрича, "кентавр"нинг юқиш тенденцияси бир мунча юқори. У бир вақтнинг ўзида жуда кўпчиликни зарарлантириши мумкин. Ҳатто "omicron"нинг бошка тури билан оғриган беморларга ҳам "кентавр" юқиши мумкин. Кассаликни кечиши ҳақида гапирадиган бўлсак, у ҳаммада бир хил кузатилади",- дейди мутахассис.

Бундан ташқари, Нурмат Отабеков мазкур янги вариантининг Ўзбекистон ҳудудига кириб келган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларни инкор этмаган.

“Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг исталган нуқтасида бўлиши мумкин. Шу нуқтайи назардан вирус ҳам яширин вақтда мамлакатга кириб келган бўлиши мумкин. Коронавирус одамларни касаллагандан бери ҳозирда унинг салкам 17 мингта мутацияга учраган вариантлари пайдо бўлган, ҳаммасига ҳам вакцина ишлаб чиқаришга эҳтиёж йўқ. Мавжуд вакциналар, бустер доза билан эмланишнинг ўзи кифоя қилади”, - дейди у.

Санитария-эпидемиологик хизмати бошлиғи ўринбосарининг фикрича, эмланган фуқаролар касалликнинг барча турларини, асосан, енгил тарзда бошдан ўтказишади.

Дилбар Абдунабиева.

    Бошқа янгиликлар