Ижтимоий тармоқларда Афғонистондан яна ҳужум уюштирилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, мазкур мазмунда тарқатилаётган хабарлар ёлғон бўлиб, мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.
"Ўзбекистон-Афғонистон давлат чегараси Ўзбекистон ҳарбийлари томонидан тўлиқ назорат қилинмоқда, вазият барқарор",-дейилади хабарда.
Фуқаролардан бу каби ёлғон хабарларга ишонмаслик ва расмий манбаларга таяниш сўралмоқда.






