1

"Озарбайжон Илҳом Алиев раҳбарлигида халқаро майдонда тобора кўпроқ обрў қозонмоқда" — америкалик экспертлар

ДУНЁ 18.07.2022, 00:25
"Озарбайжон Илҳом Алиев раҳбарлигида халқаро майдонда тобора кўпроқ обрў қозонмоқда"  — америкалик экспертлар

Президент Илҳом Алиев раҳнамолиги туфайли Озарбайжон халқаро майдонда обрў-эътибори ортиб бормоқда.

Бу ҳақда америкалик таҳлилчи Ирина Цукерман хабар берди.

Унинг таъкидлашича, АҚШ раҳбари Байден жорий йил бошида Бокуга Республика куни ва Энергетика ҳафталигига бағишланган иккита мактуб йўллаган.

"Бу Озарбайжоннинг энергия ишлаб чиқарувчиси, шунингдек, турли минтақавий масалалар бўйича потенциал музокарачи сифатидаги аҳамияти ортиб бораётганидан далолат беради. Худди шундай, Озарбайжон Европа Иттифоқи билан муносабатларини мустаҳкамлади ва ҳозирги муаммолар:озиқ-овқат танқислиги, шунингдек энергия инқирози нуқтаи назаридан тобора фаол ва муҳим давлат сифатида кўрилмоқда",-дейди Цукерман.

Шунингдек, таҳлилчи мамлакатнинг мудофаа ва бошқа масалаларда Исроил билан яқин ҳамкорлиги мавжудлиги, шунингдек, араб дунёсининг айрим давлатлари билан ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий масалаларда алоқалар кучаяётганини қайд этган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1