АсосийJinoyat

Бухорода "права" олиш учун имтиҳондан ўтказиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди

'Бухорода "права" олиш учун имтиҳондан ўтказиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИБнинг Ғиждувон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ф.Д. бошқа бир фуқаро Н.нинг ишончига кириб, унга танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 3,8 млн сўмни танишининг пластик картасига ўтказиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар