АсосийJamiyat

ТХТЙ 2022: Тошкентда халқаро туризм ярмаркаси ўтказилади

'ТХТЙ 2022: Тошкентда халқаро туризм ярмаркаси ўтказилади'ning rasmi

Туризм ва маданий мерос вазирлиги Миллий PR маркази билан ҳамкорликда жорий йилнинг 30 ноябрь – 2 декабрь кунлари 27-Тошкент халқаро туризм ярмаркасини ўтказади. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар бермоқда.

Ярмарка дастури доирасида ҳар йили конференсиялар, Б2Б учрашувлари, давра суҳбатлари, туризм хизматлари ва ҳунармандчилик кўргазмалари, Ўзбекистон ҳудудлари туризм салоҳияти тақдимотлари, гастрономик ва бошқа кўплаб тадбирлар ўтказилади.

Хусусан, 2019 йилда ўтказилган Тошкент халқаро туризм ярмаркасида 15 мингдан ортиқ музокаралар ўтказилиб, 9 мингдан ортиқ ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Бу ярмарка тарихидаги энг йирик тадбирдир.

Тошкент халқаро туризм ярмаркаси – “Ипак йўлидаги туризм” (ТИТФ) Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё минтақаси туризм саноатидаги энг ёрқин ва йирик тадбирдир.

Ярмарка 1995 йилдан бери БМТ Жаҳон туризм ташкилотининг расмий кўмагида ўтказиб келинмоқда. Ҳар йили кўргазмага бутун дунёдан туризм бизнеси мутахассислари ташриф буюради.

    Бошқа янгиликлар