АсосийJamiyat

Хитойда ўтказилган Халқаро кимё олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 4 та кумуш медални қўлга киритди

'Хитойда ўтказилган Халқаро кимё олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 4 та кумуш медални қўлга киритди'ning rasmi

Хитой давлатида масофавий тарзда ўтказилган 54-Халқаро кимё олимпиадаси ўз ниҳоясига етди. Дунёнинг 80 та давлатидан 320  нафар ўқувчи иштирок этган мазкур нуфузли олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчилар 4 та кумуш медални қўлга киритди.  Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.

Халқаро олимпиаданинг ёпилиш маросими масофавий тарзда Youtube платформасида бўлиб ўтди.  

Ғолиблар билан танишинг:  

  • Мафтуна Бадалова  - Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси;

 

  • Азимжон Жамолов - Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси;

 

  • Икромиддин Боймаҳаммадов  - Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси;

 

  • Шерзод Шайматов  - Навоий вилояти, Навоий шаҳридаги 11-АФЧЎИМнинг 11-синф ўқувчиси.

 

Кумуш медални қўлга киритган ғолиб ўқувчиларга 90 млн. сўм, ўқитувчиларига – 75 млн. сўмдан пул мукофотлари топширилади.

Медаль соҳиблари олий таълим муассасасига тест синовларисиз, давлат гранти асосида қабул қилинади.

    Бошқа янгиликлар