Ўзбекистонга 2022 йилнинг июнь ойида чет элдан 493 минг 888 нафар турист ташриф буюрган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 307 146 нафарга ёки деярли 3 баробарга кўпдир, дея хабар бермоқда Туризм ва маданий мерос вазирлиги.
Июнь ойида қўшни давлатларидан жами 414 763 нафар туристлар ташрифи кузатилган. Хусусан, Қозоғистондан 178 118 нафар, Қирғизистондан 123 290 нафар, Тожикистондан эса 113 216 нафар турист келган.
Шунингдек, МДҲ давлатларидан жами 56 547 нафар турист юртимизда бўлган. Хусусан, Россиядан 53 421 нафар, Озарбайжондан 1227 нафар турист Ўзбекистонга қизиқиш билдирган.
Узоқ хориж давлатларидан июн ойида 22 578 нафар турист меҳмон бўлган. Жумладан, уларнинг 1504 нафари АҚШ, 1495 нафари Германия, 1477 нафари Ҳиндистон, 1685 нафари Жанубий Корея, 7308 нафари эса Туркиядан келган туристлардир.






