Шавкат Мирзиёев тегишли ташкилотларга бир ҳафта муддатда ишчи гуруҳларини шакллантириб, ишларни бошлашни топширди. Бу ҳақда давлат раҳбари раислигида ўтказилаётган йиғилишдан Президент матбуот котиби хабар берди.
Ишчи гуруҳлари:
● 1 октябрга қадар маҳаллабай кадастр ҳужжати бўлмаган хонадонларнинг электрон рўйхатини шакллантиради;
● уй-жойга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишга асос бўлувчи ҳужжатларни тўплайди ва электрон базага киритади.
Мутасаддиларга республиканинг барча ҳудудларида кадастри йўқ хонадонлар масаласини узил-кесил ҳал қилиш учун алоҳида қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, муҳокамага киритиш вазифаси қўйилди.
Янги қонун қабул қилингунига қадар бу уй-жой эгаларига уч карра оширилган солиқ қўллаш тўхтатиб туришга қарор қилинди.






