АсосийJamiyat

Қарши шаҳри собиқ ҳокими вафот этди

'Қарши шаҳри собиқ ҳокими вафот этди'ning rasmi

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизматининг берган хабарига кўра, Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими Юлдаш Караев вафот этди.

Хабарда Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими Караев Юлдаш Умаровичнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва қариндошларига Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов, туман, шаҳар ҳокимликлари ва вилоят ташкилотлари раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик чуқур таъзия билдиргани айтиб ўтилган.

1952 йил туғилган Юлдаш Караев 1998-2001 йиллар Қарши шаҳар ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Қашқадарё вилоятининг биринчи ҳокими вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

    Бошқа янгиликлар