АсосийJamiyat

Ўзбекистонда уран қазиб чиқариш ҳажмини икки бараварга ошириш режалаштирилмоқда

'Ўзбекистонда уран қазиб чиқариш ҳажмини икки бараварга ошириш режалаштирилмоқда'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев “2022-2030 йилларда уран қазиб олиш, қайта ишлаш ҳажмини ошириш ва Навоиюран давлат корхонасини трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Унга кўра, Ўзбекистон 2022—2030-йилларда уран қазиб чиқаришни 2 баробарга – йилига 7,1 минг тоннагача оширишни режалаштирмоқда.

Ҳужжатда, шунингдек, 2022-2030 йилларда геология-қидирув ишларини фаоллаштириш ҳисобига уран захираларининг ўсиш суръати кўрсаткичлари — 4,7 минг тоннадан 10,5 минг тоннагача тасдиқланди.

Йилига 7,1 минг тонна уран қазиб чиқариш кўрсаткичига эришса, Ўзбекистон уран қазиб чиқарувчи давлатлар орасида Қозоғистондан кейин иккинчи ўринга чиқиб олиши мумкин.

МАГАТЕ маълумотларига асосан, ҳозирда Ўзбекистон уран захиралари бўйича дунёда еттинчи, қазиб олиш бўйича эса бешинчи ўринда туради.

    Бошқа янгиликлар