АсосийJamiyat

Хотин-қизларга ўқиш учун имтиёзли кредит берилади

'Хотин-қизларга ўқиш учун имтиёзли кредит берилади'ning rasmi

2022/2023 ўқув йилидан республикадаги барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг тўлов-контракт асосида ўқиши учун имтиёзли шартларда таълим кредитлари ажратилади. Бу ҳақда президент қарорида айтилган.

Кундузги, сиртқи ва кечки таълим шакли учун хотин-қизларга:

- тижорат банклари таълим кредитларини 14 фоиз ставкада ажратади;

- кредитнинг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади;

- таълим кредити бўйича фоиз ставкаларини сўндириш Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан, уларни тижорат банкларига тўлаш орқали амалга оширилади;

- таълим кредитини расмийлаштиришда ва унинг қайтарилишида талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида қатнашишига рухсат этилади;

- “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.

    Бошқа янгиликлар