Гурлан туманида чет эл валютасини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси хабар бермоқда.
Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Гурлан тумани ҳудудида валюта қимматликларини муомалага киритиш билан шуғулланиб келаётган фуқаро Р.М. бошқа бир фуқаро Н.га 20 000 АҚШ долларини 221 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир якунида жами 25 200 АҚШ доллари, 122 000 Қозоқ тенгеси, 123 300 Россия рубли ва 259 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






