Путин Украинадаги ҳаракатлари орқали уч мақсадга эришмоқчи. Бу ҳақда сиёсатшунос Татьяна Становаянинг The New York Times'да эълон қилинган мақоласида сўз боради, дея ёзмоқда "Замон".
Маълум қилинишича, май ойи охирида РФ раҳбари Украинада узоқ истиқболда ғалаба қозонишига ишонч билдирди. Шундан буён унинг уч йўналишда аниқ ҳаракатлар дастури бор.
Биринчи мақсад сифатида Донецк ва Луганск вилоятларини назоратга олиш ҳамда Қрим билан қуруқлик коридорини ташкил қилишдан иборат.
Иккинчи йўналиш Киевнинг таслим бўлишини ўз ичига олади. Учинчи ва энг асосий режа дунё тартиботини ўзгартиришдан иборат эканлиги қайд этилган. Шу билан бирга сиёсатшунос Ғарб давлатларига огоҳлантириш билан чиққан.
"Агар Ғарб ҳалокатли тўқнашувнинг содир бўлишини истамаса, у аслида ким билан иш олиб бораётганини англаши керак", — деган у.