1

Испанияда жазирама иссиқдан 500 нафардан зиёд одам вафот этди

ДУНЁ 19.07.2022, 15:49
Испанияда жазирама иссиқдан 500 нафардан зиёд одам вафот этди

Испанияда кузатилган жазирама иссиқлик беш кун ичида 500 нафардан зиёд кишининг ўлимига олиб келди. Бу ҳақда «EFE» хабар берди.

Синоптикларнинг маълумотига кўра, сўнгги кунларда мамлакатда ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошган, айрим ҳудудларда эса 45 даражагача кўтарилган. 10 июлдан 18 июлгача бўлган даврда ҳаво ҳароратининг кескин ошиши оқибатида 500 дан зиёд киши вафот этган.

Ўлимлар сонининг энг юқори чўққиси 14 июль куни кузатилган. Бу даврда қиролликнинг 93 нафар аҳолиси вафот этган. Кўпинча 75 ёшдан ошган фуқаролар иссиқ ҳарорат қурбонига айланмоқда. Испания июнь ойида иссиқлик билан боғлиқ 829 кишининг ўлимини тасдиқлаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1