Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Швейцариянинг “GLOBOGATE Concept AG.” ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан тажрибали тиббиёт ходимлари Германия тиббиёт муассасаларига ишга таклиф этилади.
Номзодлар учун талаблар:
- умумий ҳамширалик учун – шифохонанинг турли бўлимларида камида 2 йиллик тажриба (фақат беморларни парваришлаган);
- 39 ёшгача;
- судланмаган;
- жисмонан соғлом;
- тиббиёт коллежи/техникумини (фақат 3 йиллик диплом ёки ОМХ) тамомлаган;
- беморларга ғамхўрлик қилиш қобилияти;
- Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган 10 ойлик немис тили курсида ўқиш ва курс давомида меҳнат фаолияти билан шуғулланмаслик;
- Тошкент шаҳридаги Гёте институти имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиш.
стоматолог, ўқитувчилик ва доришунослик соҳасида шуғулланган номзодлар қабул қилинмайди.
Номзодларга қуйидаги шароитлар яратиб берилади:
- Тошкент шаҳрида бепул турар жой;
- ўқув хонаси;
- стипендия.
Шунингдек, қуйидаги харажатлар қоплаб берилади ва хизматлар кафолатланади:
- немис тили ўқитувчиси ва ўқув материаллари;
- тил даражаси учун Тошкентдаги Гёте институтида имтиҳон топшириш;
- ҳужжатларни таржима қилиш ва тасдиқлаш;
- ўқув дастурини муваффақиятли тамомлаган номзодлар учун виза олиш ва Германияда ишга жойлашиш;
- Тошкент халқаро аэропортидан Германияга авиачипта ва Германиядаги аэропортдан иш жойигача трансфер;
- меҳнат шароитлари немис ҳамширалари билан бир хил (ойлик 2 100 евродан, нафақа, суғурта, таътил) ва бутун жараён давомида доимий қўллаб-қувватлаш.
Мурожаат учун: 71-202-33-55 (ички рақамлар 40, 88) ёки 1282 қисқа рақами.






