АсосийJamiyat

Андижоннинг "Дўстлик" чегара постида 1 суткада қарийб 66 минг долларни олиб чиқмоқчи бўлганлар тўхтатиб қолинди

'Андижоннинг "Дўстлик" чегара постида 1 суткада қарийб 66 минг долларни олиб чиқмоқчи бўлганлар тўхтатиб қолинди'ning rasmi

18 июль куни ушбу пост орқали ҳаракатланган қўшни давлат фуқароларининг 2 нафари 8500 АҚШ долларидан жами 17 000 АҚШ долларини, 1 нафари 9500 АҚШ долларини ва яна 1 нафари 40 000 АҚШ долларини олиб чиқишга уринган вақтида тўхтатиб қолинди. 

Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси маълумот бермоқда.

Қайд этилишича, барча ҳолатларда ушбу шахслар ўзларига тегишли бўлмаган нақд хорижий валюталарни маълум бир ҳақ эвазига ўтказиб бермоқчи бўлишган. 

"Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар