1

Дунёга яна бир вирус хавф солмоқда...

ДУНЁ 20.07.2022, 08:19
Дунёга яна бир вирус хавф солмоқда...

Гана кучли геморрагик иситмани келтириб чиқарувчи хавфли Марбург вируси билан боғлиқ иккита ҳолат ҳақида хабар берди. Ушбу инфекция Эбола вируси билан бир оилага тегишли.

Ташхис тасдиқланган иккала бемор ҳам шифохонада вафот этган. Инфекция мамлакатнинг жанубий Ашанти минтақасида аниқланган. Ҳукумати вазиятни жиддий назоратда эканини, айни пайтда 98 киши қаттиқ карантинга олинганини маълум қилди.

Ушбу вирусдан ўлим даражаси 50 фоизни ташкил қилади. Аммо Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти симптомларни даволаш имкониятлари чекланган мамлакатларда бу кўрсаткич юқорироқ эканлиги ҳақида огоҳлантирган. Марбург вируси тана суюқликлари — қон, тер ва тупурик орқали юқади. Дастлабки босқичларда беморда бош ва мушакларнинг оғриғи, титроқ ва чарчоқ кузатилади.

Аммо вақт ўтиши билан симптомлар кучаяди. Жигар билан боғлиқ муаммолар кузатилиб, вазн йўқотиш, оғиз ва бурундан қон кетиши мумкин. Касаллик одатда уч ҳафта давом этади. Беморнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун жигар фаолиятини қўллаб туриш ва тана ҳароратига эътибор қаратиш лозим.

Керакли дори-дармонлар танқис бўлган мамлакатларда вирус беморларнинг ўлимига олиб келади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1