АсосийJamiyat

Ўзбекистонда 24 фоиз ота-оналар фарзандининг телефонини текширмаслиги маълум бўлди

'Ўзбекистонда 24 фоиз ота-оналар фарзандининг телефонини текширмаслиги маълум бўлди'ning rasmi

Тошкент шаҳридаги Абдулла Авлоний номли миллий-тадқиқот институти 95 400 дан ортиқ ота-оналар орасида фарзандининг телефондан фойдаланиш тўғрисида сўровнома ўтказди. Тадқиқот 10 кун давом этган бўлиб, унда 21 400 киши овоз берди.

Қайд этилишича, 52 фоиз ота-она фарзандининг дарс пайтида телефондан фойдаланиши уни чалғитади деб ҳисоблайди. 16 фоиз қатнашчи эса гаджетдан тўғри фойдаланилса, халақит бермаслигини айтган. 32 фоиз иштирокчи боласи ўқув мақсадларида телефондан фойдаланишини қўллаб-қувватлаган.

Шу билан бирга, 59 фоиз қатнашувчилар фарзандининг телефонини ҳар кун текширади, 17 фоиз ҳар ҳафтада, 24 фоиз эса умуман текширмайди. Бундан ташқари, аксарият ота-оналар — 84 фоиз фарзандининг телефони дарсдан аввал олиб қўйилиб, дарс тугагач қайтариб берилишига рози. 13 фоиз иштирокчи бунга қарши, 3 фоизи эса бетараф.

    Бошқа янгиликлар