17-20 июль кунлари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тез ёрдам хизматига аҳолидан қарийиб 130 минг мурожаат келиб тушган, мурожаатнинг 18 % ини қон босими кўтарилиши, нафас етишмовчилиги, астма хуружлари ва бошқа сурункали касалликлари бўлган беморлар ташкил этган.
Ўзгидрометнинг 21-24 июль кунлари учун ишлаб чиқарилган об-ҳаво прогнозларига кўра, эртадан бошлаб шанба кунига қадар республиканинг 5 та вилояти ва Қорақалпоғистон республикасида ҳарорат максимумлари +47 даражагача юқорилайди. Юқори иссиқлик ҳарорат тўлқини кечалари ҳам дим ва иссиқ ҳавони тақдим этади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур кунлари зарурат бўлмаса, аҳолидан жазирама пайти ташқарига чиқмасликни, тез-тез суюқлик ичиш, имкон қадар ёғли, дудланган таомлар тановул қилмаслик, аксинча, кўпроқ мева ва сабзавотлар истеъмол қилишни яна бир бор тавсия қилмоқда.






