АсосийJinoyat

Бухорода ер майдони савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди

'Бухорода ер майдони савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан  терговга қадар текширув ўтказилди. 

Унда, фуқаро Р.Н. давлат захирасидаги 2 сотих ер майдонига тегишли ҳужжатларни номаълум шахслар орқали қалбакилаштириш йўли билан турмуш ўртоғининг номига расмийлаштириб, ушбу ер майдонини ўзаро оғзаки келишувга кўра фуқаро Ж.нинг номига ишончнома бериш орқали 15 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар