Ижтимоий тармоқларда Ангренда ёш йигит катта эҳтимол билан ўлдирилиб, дарахтга осиб кетилганлиги ҳақида хабар чиқарилган.
Бош прокуратура Матбуот хизматининг маълум қилишича, 19 июль куни Оҳангарон тумани, Алишер МФЙ ҳудудидаги йўл юзида жойлашган дарахтда 26 ёшли эркакнинг мурдаси бўйин соҳасидан осилган ҳолатда топилган.
Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, марҳумнинг ўлими бўйин соҳасини сиртмоқ билан сиқилиши оқибатида келиб чиққанлиги кўрсатилган.
Марҳумнинг танасида бошқа тан жароҳатлари аниқланмаган.
"Оҳангарон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда" дейилади хабарда.






