Бу ҳақда айни пайтда «Янги Ўзбекистон» газетасининг Нукус шаҳрида бўлиб турган махсус мухбири хабар қилди.
Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2 июлдан жорий этилган фавқулодда ҳолатни бекор қилиш ва оммавий тартибсизликларни содир этганликда гумонланган айбсиз фуқароларни, хусусан, ёшларни афв этиш юзасидан депутатларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаатини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.
Сессияда депутатлар, маҳалла фаоллари, туман ҳокимлари сўзга чиқиб, бўлиб ўтган кўнгилсиз воқеаларга ўз муносабатини билдирди ва Қорақалпоғистон халқининг бугунги кайфияти хусусида фикр билдирди.






