Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шўрчи туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар тееширув ўтказилди.
Унда, фуқаро Ш.У. “S.G.D.” МЧЖда агент вазифасида ишлаб келиб, ўзининг моддий жавобгарлигида бўлган 105,8 млн сўмлик яхна ичимликлар савдосидан тушган пулларни ўзининг шахсий манфаатларига ишлатиб юбориб, тадбиркорнинг мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






