1

Ўзбекистон жамоаси слалаломда эшкак эшиш бўйича дунё биринчилигида қатнашади

СПОРТ 20.07.2022, 18:33
Ўзбекистон жамоаси слалаломда эшкак эшиш бўйича дунё биринчилигида қатнашади

Бир неча кундан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси а Германиянинг Аугсбург шаҳрида слаломда эшкак эшиш бўйича дунё биринчилигида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, баҳслар 27-31 июль кунлари Олимпия ўйинларида (1972 йил) сув слаломи дастурига илк бор мезбонлик қилган каналда бўлиб ўтади. 

Мусобақанинг каноэ дастурида А.Темургалиев ҳамда А.Буканов, байдарка йўналишида эса Ж.Темургалиев ва Б.Мирзаҳамдамов Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Шунингдек, Ж.Темургалиев ва Мирзаҳамдамов жуфтлиги янги Олимпия йўналиши "экстрим слалом"да қатнашиши айтилмоқда.

Дилбар Абдунабиева.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1