ФВВ Назорат ва профилактика бошқармаси бошлиғи ўринбосари Мавлонбек Досчанов бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида республикада юз берган ёнғинлар сони 4 минг 465 тани ташкил этиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 525 та (11 фоиз)га, ёнғинларда инсонларнинг ҳалок бўлиш ҳолатлари 52 тани ташкил этиб, 9 та (15 фоиз)га, инсонларнинг тан жароҳати олиш ҳолатлари 101 тани ташкил этиб, 36 та (26 фоиз)га камайган.
Содир бўлган ёнғинлар:
▪️ ишлаб чиқариш корхоналарида 19 фоизга,
▪️ ишлаб чиқариш цехларида 11 % га,
▪️ қишлоқ хўжалиги иморатларида 29 % га,
▪️ материалларни очиқ жойда сақлаш жойларида 11 % га,
▪️ маданий-томоша муассасаларида 40 % га,
▪️ маъмурий-жамоат муассасаларида 15 % га,
▪️ аҳоли яшаш жойларида 13 % га,
▪️ қурилаётган иморатлар ва фойдаланилмаётган иморатларда 29 % га,
▪️ бошқа объектларда 24 фоизга,
▪️ шунингдек, печларни қуриш ва ишлатиш қоидаларининг бузилиши сабабли юз берган ёнғинлар 22 фоизга,
▪️ очиқ оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш оқибатида 28 %га,
▪️ болалар шўхлиги оқибатида 7 %га,
▪️ транспорт воситаларидан фойдаланиш ва тузилиш қоидаларининг бузилишидан 8 %га,
▪️ технологик ҳодисалар оқибатидаги ёнғинлар 3 фоизга камайишига эришилган.
Бироқ, кунларнинг кескин исиб кетиши эвазига, фуқаролар томонидан хавфсизлик талабларига риоя қилинмаслиги оқибатида ёнғинлар сони ортгани айтилмоқда.
Дилбар Абдунабиева.






