Фуқаро А. Самарқанд шаҳар ХТБга қарашли 8-сонли ихтисослаштирилган мактаб директори ўринбосари Д.З. билан танишиб қолади. Д.З. унинг ишончига кириб, 400 АҚШ доллари эвазига 11 йиллик таълимни олганлиги тўғрисида шаҳодатнома расмийлаштириб беришини айтади. 100 АҚШ долларини олдиндан олади, қолган 300 АҚШ долларини олгач "ишини" битириб беришини айтади. Фуқар А бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга муражаат қилади. .
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, унинг аризасига асосан, 2022 йил 4 июль куни вилоят ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва шаҳар прокуратураси ходимлари томонидан 8-сонли мактаб биносида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Д.З. хизмат хонасида ариза муаллифидан талаб қилган 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.






