АсосийJamiyat

Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат муддатидан аввал тугайди

'Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат муддатидан аввал тугайди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони имзоланди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби хабар бермоқда. 

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг фавқулодда ҳолатнинг амал қилишини муддатидан аввал тугатиш тўғрисидаги мурожаатини ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жамоат тартиби тикланганлигини ва кўрилган чоралар натижасида фуқароларнинг хавфсизлиги, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси таъминланганлигини инобатга олиб, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Фавқулодда ҳолат тўғрисида”ги Конституциявий қонунининг 11-моддасига мувофиқ:

  •  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 июлдаги “Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида”ги ПФ‒164-сон Фармони билан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолатнинг амал қилиши 2022 йил 21 июль куни соат 05:00 дан бошлаб муддатидан аввал тугатилади.

 

Мазкур Фармон 2022 йил 21 июль куни соат 05:00 дан эътиборан кучга киради.

    Бошқа янгиликлар