АсосийJamiyat

Жазирама туфайли метро поездлари тезлиги пасайтирилди

'Жазирама туфайли метро поездлари тезлиги пасайтирилди'ning rasmi

Айни вақтда ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши сабаб "Ер усти ҳалқа йўли" ва "Сергели" йўлининг темирйўллари ва уларнинг пўлат қисмларининг ҳарорати жуда юқори бўлиб, +65 даражага етди. Бу ҳақда "Тошкент Метрополитени" маълум қилди.

Таъкидланшича, Поездлар ҳаракати ва йўловчилар хафсизлигини таъминлаш мақсадида белгиланган қоидаларга кўра, ер устида ҳаракатланувчи метро поездлар ҳаракат тезлиги 25 км/соатгача туширилган.

Поездлар ҳаракат жадвалини меъёрда сақлаш мақсадида  "Чилонзор" йўналишининг ер ости йўли қисмида  ("Олмазор"-"Буюк ипак йўли") поездлар тезлиги 40 км/соатга туширилган.

 

    Бошқа янгиликлар