АсосийJamiyat

Жиззахда қаровсиз қолган итларга ваҳшийлик қилиндими?

'Жиззахда қаровсиз қолган итларга ваҳшийлик қилиндими?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Жиззахда қаровсиз қолган итларга ваҳшийлик билан муносабатда бўлинганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. 

 Мазкур масала юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан олиб борилган ўрганишда “Тинчлик” маҳалласи раиси А.Э нинг мурожаати асосида болаларни қўрқитиб, қаровсиз юрган ит жорий йилнинг 19 июль куни шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг “Ёввойи ҳайвонларни тутиш бригадаси” ходими Э.И томонидан отилгани аниқланган. 

Бу жараёнда масъул ходим санитария-гигиена қоидалари, шунингдек ўқотар қуролдан белгиланган тартибни бузган ҳолда отишда ифодаланган ҳуқуқбузарлик содир этганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 185-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги сабабли Э.И га нисбатан қонуний чора кўрилди.

    Бошқа янгиликлар