АсосийJamiyat

Чет элдаги юртдошларимизнинг 923 минг рублдан ортиқ пули ундириб берилди

'Чет элдаги юртдошларимизнинг 923 минг рублдан ортиқ пули ундириб берилди'ning rasmi

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонасига 18 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳақ-ҳуқуқлари бузилаётганидан шикоят қилиб, мурожаат қилган.

Маълум бўлишича, Тула шаҳридаги иш берувчи ва ишчилар ўртасида "воситачилик" билан шуғилланган фуқаро қурилиш объектида юртдошларимизни ишлатиб, иш ҳақини бермаган.

Агентликнинг Тула шаҳридаги вакили томонидан мазкур ҳолат ўрганилиб, юртдошларимизнинг 923 минг 764 рубль миқдоридаги пули "воситачи"дан ундириб берилди.

    Бошқа янгиликлар