Тошкент вилоятининг Тошкент туманида ўтказилган навбатдаги назорат тадбирлари давомида “Катибатул тавхид вал Жиҳод” террористик ташкилотнинг ғоявий таъсирига тушиб, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаб келган 8 нафар аъзоси қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, улар 22-25 ёшлардаги шахслар бўлиб, ўзаро келишган ҳолда, келгусида Сурия давлатига чиқиб “Катибатул тавхид вал Жиҳод” террористик ташкилоти жангарилари сафига қўшилишни режа қилганлар.
Ҳозирда ҳолат юзасидан қўшимча суруштирув, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






