АсосийJamiyat

Мурожаатсиз пенсия тайинлаш тизимини жорий қилмоқчимиз — Адлия вазири (видео)

'Мурожаатсиз пенсия тайинлаш тизимини жорий қилмоқчимиз — Адлия вазири (видео)'ning rasmi

Адлия вазири Русланбек Давлетов 20 июль куни Қонунчилик палатасидаги чиқишида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини аҳоли учун қулайлаштириш бўйича ахборот берди. 

Вазир ўз ахборотида ҳозир пенсия тайинлаш учун фуқаро фақатгина паспорт билан мурожаат қилиши етарли экани, келгусида тизим бундан-да соддалаштирилишини айтди.

“Ёшга доир пенсия тайинлаш бўйича давлат ўзининг мажбуриятини тўғри ҳис қилиб, мурожаатсиз пенсия тайинлаш тизимига ўтмоқчимиз. Инсонлар шунча ишлайди, давлатга, жамиятга хизмат қилади, умрининг охирги босқичлари келганда эса бюрократиядан қийналиб, керак бўлса судлашиб юради.

Таҳлил қилинадиган бўлса, пенсия масаласида жуда кўп суд низолари бор. Аслида бундай бўлмаслиги керак. Пенсия бўйича ҳеч қандай низо қолмаслиги керак. Шунча ишлаганидан кейин давлат тегишли имкониятларни яратиб бериши керак.

Ҳар қандай ноаниқликлар пенсия олувчининг фойдасига талқин қилиниши керак. Биз бир йилда мана шу тизимга ўтишга ҳаракат қиламиз. Бу ерда асосий ижрочи – Молия вазирлиги, уларда жуда яхши жамоа шаклланган”, – деди Давлетов.

    Бошқа янгиликлар