АсосийJinoyat

Тошкентда Хитой фуқаросининг уйидан 260 000 АҚШ доллари ўғирланди (видео)

'Тошкентда Хитой фуқаросининг уйидан 260 000 АҚШ доллари ўғирланди (видео)'ning rasmi

Тошкентнинг Яккасарой туманида яшовчи Хитой фуқаросининг уйидан ичида 260 минг АҚШ доллари бўлган сейф ўғирланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 5 нафар жиноятчи Тошкент вилояти Бўтонлиқ туманида қўлга олинган.

 Таъкидланишича, ушбу ўғриликка 2 йил олдин содир бўлган ўзаро жанжал сабаб бўлган. Хитойлик тадбиркордан дакки ва тепки "еган" ишчи ундан бир кун келиб қасд олишини дилига тугади.  Икки йил ўтиб, атрофига шериклар тўплаган ишчи хитойликнинг уйидан сейфни ўғирлаб кетади ва уни бузиб, ичидаги долларларни бўлишиб олишади. 

 

    Бошқа янгиликлар