АсосийJamiyat

200 минг сўмлик пуллар нима мақсадда чиқарилган? (видео)

'200 минг сўмлик пуллар нима мақсадда чиқарилган? (видео)'ning rasmi

 Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2022 йилнинг 15 июлидан бошлаб янги кўринишдаги номинал қиймати 200 000 сўм бўлган банкнот шаклида пул белгиларини муомалага чиқара бошлаган эди. 

Ушбу пулнинг муомалага чиқарилиши ижтимоий тармоқларда турли талқин қилиниб, муҳокама этилди. Бугун Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида банк раиси айрим блогерларга ўз эътирозини билдирди. 

Марказий банк раисининг таъкидлашича, 200 минг сўмлик банкнотасни муомалага чиқаришдан мақсад одамларга қулайлик яратишдан иборат.

“200 000 сўмлик пулни чиқарган билан инфляцияни тўхтатиб бўлмайди. Ва буни инфляцияни тўхтатиш ёки банкоматлар учун чиқарганимиз йўқ. Асосий мақсадимиз — одамларга қулайлик яратиш. Умум эътироф этилган нақд пулни ўз қоидалари бор: энг йирик банкнотадаги пул ўртача ойликнинг камида 30-40 фоизига тенг бўлиши керак. Айрим давлатларда бу кўрсатгич 50 фоизни ташкил этади.

Одамларимизнинг ўртача харид суммасини қанча бўляпти? Ҳозир ўртача харид суммаси 200-300 минг сўм, 500 минг сўмдан ошаётган ҳолатлари ҳам бор. Биз буни сегментлар бўйича ўрганамиз — деҳқон бозорлари, бозор комплекслари... Ҳудди ўша ўрганишларимиз 200 минг сўмликни кутиб ўтирмасдан аввалроқ чиқаришга асос бўлди”, —деди М.Нурмуродов.

 

    Бошқа янгиликлар