Давлат статистика қўмитаси ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди.
Маълум қилинишича, 21 июль ҳолатига ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида суякли мол гўшти 45 мингдан 77 минг сўмгача сотилди. 1 кг қўй гўштининг нархи эса 55 мингдан бошланиб, 89 минггача чиққан.
Шу жумладан, 1 кг пиёз 3 мингдан 8,5 минг сўмгача сотилган, картошкани эса 2 минг сўмдан 7 минг сўмгача топса бўлади.
Сабзи 1 300 сўмдан 6 000 сўмгача, гуруч бўлса, 5 000 сўмдан 22 000 сўмгача аҳолига берилган. 10 дона тухумнинг нархи 7 мингдан 15 минг сўмгача етган.
Хўш, ўсимлик ёғи нархида ўзгариш борми?
Қайд этилишича, уни 15 600 дан 30 000 сўмга қадар бўлган нархларда харид қилса бўлади (1 литр ҳисобига).
Шунингдек, 1 кг шакар нархи 11 000 сўмдан 18 000 сўмгача сотилган.






