АсосийJamiyat

ФВВ 25-28 июль кунлари Фарғона вилоятида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келишидан огоҳлантирди

'ФВВ 25-28 июль кунлари Фарғона вилоятида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келишидан огоҳлантирди'ning rasmi

Жорий йилнинг 25-28 июль кунлари тоғларда кутилаётган юқори ҳарорат фони ҳисобига Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилояти тоғ олди ва тоғли ҳудудлари бўйича: Сўх, Фарғона туманларида ва Сўх, Шоҳимардон, Исфайрамсой дарёларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабарига таяниб, ФВВ хабар бермоқда. 

"Тоғли ва тоғолди ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли, дам олиш масканларида дам олувчилар ва ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришни сўраймиз", - дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар